Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви узилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви узилади

Яшнобод туманида уч қаватли кўприк қурилиши, шунингдек, Иссиқсув кўчасидаги Д – 1400 мм. қувурининг бир қисми қайта кўчирилиши муносабати билан 2019 йилнинг 18 февралидан 20 февралига қадар айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ичимлик суви тармоқдан тўлиқ узиладиган ҳудудлар:

Яшнобод туманида:

  • Тошкент механика заводи (ТАПОиЧ), АРМЗ темир йўл таъмирлаш заводи, Семург заводи, «Корзинка Авиатор» савдо маркази, Ҳарбий қисм – 1,2,3,4 Тузел ва Авиасозлар мавзелари ҳамда Шоҳимардон, Ойдинкўл, Чилонота, Янгилик, Нодирабегим, Ҳуснобод, Илтифот, Ширмонбулоқ, Мурувват, Ҳаваскор, Кўламли, Мураббий, 1 тор Мураббий, Катта Янгиобод, Паҳлавон, Донишманд, Хислат, Шоҳсанам, Нигора, 1,2 тор Нигора, Толариқ, Маърифат, Гўзал, Сокин тор, кўчалари ва  58-сон Ҳарбий шаҳарча;

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Паркент, Паркент 3,4 тор, Иссиқсув, Иссиқсув 1,2,3 тор,  Карнок ҳамда Карнок тор кўчалари;

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

Яшнобод тумани:

  • Асалобод 1,2 мазелар;

Сув босими кўтариладиган ҳудудлар:

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Дўрмон йўли, Мингбулоқ, ТХАЙ, Қорасув мавзесидан – Паркент кўчасигача.

Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг