Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат»га кондиционерли янги автобуслар олиб келинди

«Тошшаҳартрансхизмат»га кондиционерли янги автобуслар олиб келинди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, корхонага яна 10 та «MAN» автобуси олиб келинган.

Ушбу янги автобуслар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ талабига кўра ишлаб чиқарувчилар томонидан такомиллаштириб борилмоқда. Автобуслардаги ёнғинга қарши ишловчи ускуна, ногиронлар учун пандус, энг асосийси кондиционер жамият раҳбарияти талаби билан ўрнатилди.

Хабарда таъкидланишича, бу йилги режага кўра янги автобус келтирилиши давом этади. Шундан 30 та янги автобус февраль ва март ойларида олиб келинади.

Ўтган йил охирида корхонага юртимизда ишлаб чиқарилган 72 та ўрта сиғимли «SAZ LE 60» ҳамда 40 та катта сиғимдаги «MAN» русумли автобуслар олиб келинган эди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг