Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туристлар нега Ўзбекистонга ташриф буюрмайди?

Туристлар нега Ўзбекистонга ташриф буюрмайди?

Фото: «UzTV New York, Inc»

Бугунги кунда Туризм соҳасининг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,3 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткични кўплаб Европа давлатларида 10 фоиздан ортишини кузатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов юртимиз туризм соҳасидаги камчиликларни қайд этар экан, ҳар куни миллий авиакомпаниялардан 2000 дан ортиқ сайёҳлар транзит мақсадида фойдаланишини, уларнинг бирортаси ҳам Ўзбекистонга кириб ўтмаслигини маълум қилди.

Хорижий интернет нашрлари орқали Ўзбекистонга ташриф буюришни истаётган сайёҳларнинг ўзаро муҳокамаларини кузатар экансиз, уларда асосан, авиарейсларнинг ва меҳмонхона нархларинниг қимматлиги, мамлакатда руйхатга туриш масалаларидаги муаммолар, сервис даражаларинниг чеклангани ва ҳамма жойда ҳам тасвирга олиш ишларида рухсат берилмаслиги, тунги кўнгилочар масканларнинг йўқлиги ҳақидаги муҳокамаларни ўқиш мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг