Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Turkish airlines» 16 мартдан Истанбул — Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйди

«Turkish airlines» 16 мартдан Истанбул — Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйди

Фото: «Saudigazette.com.sa»

«Turkish airlines» компанияси жума кунидан бошлаб Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Самолётлар Истанбул — Самарқанд — Истанбул йўналиши бўйича ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари парвоз қилади. Самарқанддан Истанбулга илк парвозни амалга ошириш маросимида «Turkish airlines» авиакомпанияси раҳбарияти ҳамда Самарқанд халқаро аэропорти вакиллари қатнашишди.

«Turkish airlines» авиакомпанияси дунёнинг 121 мамлакатига 301 авиайўналиш бўйича парвоз қилади. 2018 йилнинг 16 мартидан бошлаб компания авиақатновлари рўйхатига яна бир йўналиш — Ўзбекистоннинг қадимий ва мфтункор шаҳарларидан бири Самарқандга парвозлар ҳам қўшилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда томонлар Туркиядан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки,«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2017 йил 30 октябр кунидан бошлаб Истанбулдан Самарқандга парвозларни амалга оширишни бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, «Turkish airlines» авиакомпанияси 1933 йили ташкил этилган. Ҳозир у дунёнинг кўплаб халқаро авиайўналишларини бирлаштирган «Star Alliance» авиакомпаниялар тармоғи аъзоси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг