Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Фото: «Xabar.uz»

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул  ва Истанбул –Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Turkish Airlines» авиакомпанияси 2006 йил 28 сентабрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг