Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиялик инфлюенсерлар Ўзбекистонга келди

Туркиялик инфлюенсерлар Ўзбекистонга келди

Фото: Туризм қўмитаси

Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда қатор таниқли инфлюенсерлари Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга келишди.

Меҳмонлар 5 кун давомида мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳияти билан яқиндан танишади.

Меҳмонлар орасида Йилмаз Али Абдусселам (7,21 миллион обуначи), Гўк Керем (528 минг обуначи), Бекар Ҳалил Иброҳим (88,1 минг обуначи), Катана Йилмаз Ҳусейн (297 минг обуначи) ва Генч Меҳмет (492 минг обуначи), Ёсир Йилмаз (853 минг обуначи) каби фаол You-Tube блогерлар бор.

Медиа-гуруҳ 12 февралдан 17 февралга қадар Ўзбекистонда бўлиб, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишни режалаштирилган. Саёҳат давомида инфлюенсерлар гуруҳи юртимизнинг муқаддас қадамжоларида зиёрат амалларини бажо этишади. Шу билан бирга, мамлакатимиз маданияти, қадриятлари ҳамда туризм тармоқлари хусусиятлари билан яқиндан таништирилади.

Ташриф доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида медиа-гуруҳ ва масъуллар иштирокида учрашув ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг