Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиялик ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди

Туркиялик ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев туркиялик ишбилармонлар билан учрашув ўтказди. Агентликнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қилди. Тадбир Туркия ривожланиш ва мувофиқлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

Ҳ.Тўрахўжаев меҳмонларни Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўлида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар билан таништираркан, Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, тадбиркорларга ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистонда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб соддалаштирилди, Давлат хизматлари марказларининг замонавий биноларини қуриш учун инвесторларга имтиёзлар берилмоқда.

Туркиялик ишбилармонлар хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдириб, Ўзбекистондаги қулайликлар ҳақида  ўз ватанларига қайтганиларида бошқа ишбилармонларга албатта етказишларини қайд этдилар.

Агентлик директори ҳам ташкилот ўз ваколати доирасидаги соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг