Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистондан импорт қилинаётган электр энергияси 12 баробар камайди

Туркманистондан импорт қилинаётган электр энергияси 12 баробар камайди

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келмоқда. Аммо бугундан эътиборан энергия кескин камайди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра бугун, 2020 йил 21 феврал куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси»да ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.

Туркманистон электр узатиш тармоғида рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизими бўйича аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида 600 МВт қувватдан фойдаланаётган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Айни пайтда туркманистонлик энергетиклар томонидан ҳаво тармоғидаги носозлик сабабларини аниқланиб, уни бартараф этиш юзасидан зарур ишларни олиб борилмокда.

Ўзбекистон электр энергияси таъминоти тизимида импорт амалиёти ўрнини қоплаш учун барча захира кучлари сафарбар этилган бўлиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.

«Туркменэнерго» корпорациясининг «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилгач, тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бошланишини маълум қиламиз.

Юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» истеъмолчилардан узр сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг