Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туробжон Жўраев билан бирга ҳибсга олинган ўринбосари ўз вазифасини бажаришга қайтди

Туробжон Жўраев билан бирга ҳибсга олинган ўринбосари ўз вазифасини бажаришга қайтди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти ҳокимининг аввалроқ ҳибсга олингани айтилган қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев яна ўз вазифасини бажаришга қайтган. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида у қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик.

Туробжон Жўраев билан бирга  Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ҳам ҳибсга олингани маълум қилинган эди.

«Daryo.uz» ёзишича, катта миқдорда пора олиш билан боғлиқ гап-сўзларга Ўткир Абдуллаевнинг дахли йўқ бўлиши мумкин. Ёки унга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган бўлиши, бироқ ўзи ҳали терговга жалб этилаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг