Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Twitter»да ўтказилган танловимиз якунланди. Ғолиб номи маълум!

«Twitter»да ўтказилган танловимиз якунланди. Ғолиб номи маълум!

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилганимиздан хабарингиз бўлса керак. 

Ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланган ҳолда миллий армиямиз нуфузини ошириш, Қуролли Кучлар сафида конституциявий бурчини адо этаётган йигитларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбиримизнинг 2-йўналиши якунланди.

«Twitter»да ўтказилган мазкур танловда Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди. Тасодифни қарангки, у захирадаги ҳарбий хизматчи бўлиб чиқди. У умрининг 15 йилини Қуролли Кучларимиз сафида ўтказган, Ватанга садоқат билан хизмат қилган экан. 

Азизжон Аҳмедов танловда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган қуйидаги твити билан иштирок этди. Мазкур твит бошқалар томонидан энг кўп улашилди, яъни «retweet» қилинди.

Танловда ғолиб деб топилган твит (скриншот)
Фото: «Twitter» / Axmedov_AZ

Эълон қилганимиздек, мазкур йўналиш ғолиби танловимиз ҳамкор ва ҳомийлари  ноутбук билан тақдирланади. Тақдирлаш куни ва жойи ҳақида кейинроқ маълум қиламиз! 

Ғолибимизни чин юракдан табриклаймиз. Байрам муборак, мукофот муборак! 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг