Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 ёшида Қуръонни ёд олган Убай қори «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди (видео)

8 ёшида Қуръонни ёд олган Убай қори «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди (видео)

12 яшар Убай қори Яҳёев Ёшлар телеканалининг «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди. Кўрсатув бошловчиси ундан Қуръони Каримнинг 3 та турли оятларини айтиб беришини сўради. Убай қори эса барча оятларни хатосиз қироат қилиш баробарида бу оятлар Каломуллоҳнинг нечанчи пораси таркибига киришини ҳам айтиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби  Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг ўғли Убай Яҳёев 8 ёшида Қуръонни ёд олган. У ўтган йили, 11 ёшида Болгариянинг Несебр шаҳрида яқинда бўлиб ўтган «Чегарасиз математика–2017» математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида қатнашиб, 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математик орасида ўз ёш босқичи бўйича олтин медалига сазовор бўлган. Бундан ташқари, Убай рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билиши билан тенгдошларидан ажралиб туради

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг