Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учкўприкда қиш-қировли кунларда уйлар бузилиб, аҳоли кўчирилмоқда...

Учкўприкда қиш-қировли кунларда уйлар бузилиб, аҳоли кўчирилмоқда...

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидан келаётган хабарларга қараганда «Ўрозмерган» маҳалласидаги қатор уй-жойлар йўл қурилиши муносабати бузилишга тушган. Бу тадбир қишнинг совуқ кунларида, аҳолини уй-жой билан таъминламасдан туриб амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Аҳоли уйлари бузилишини аввалдан билган, бунга монелик қилишмаган ҳам. Сабаби маҳаллий ҳокимият уларга ер майдони берилишини, берилгандаям шу маҳалланинг ўзидан ажратилишига қаттиқ ишонтиришган экан. Бироқ кейинчалик маълум бўладики, уйи бузилган фуқароларга  дашт ҳудудидан ер ажратилган.

«Бу ҳудудда на свет, на газ, на ҚВП бор! Мактаб, боғча ҳақида-ку гапирмасаям бўлади», — дейди «Xabar.uz»га мурожаат қилган маҳаллий фуқаролардан бири.

Совуқ кунлардаги бунақа «фаоллик»дан ёш болалар, қариялар, беморлар айниқса кўпроқ азият чекиши табиий.

Фото: «Xabar.uz»

Айни пайтда ҳамма уйлар бузилиб бўлинган, фақат оғир бемори бор хонадон қолган, холос.

Бу ёғи нима бўлади?

Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали воқеалар ривожини кузатиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг