Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учта туман ва икки шаҳарда ИИБ бошлиқлари алмашди

Учта туман ва икки шаҳарда ИИБ бошлиқлари алмашди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига қатор тайинловлар амалга оширилди.

Абдужаббор Расулов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, подполковник Болтаев Ниёзий Хамидович Бухоро вилояти Пешку тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шунингдек, подполковник Эгамбердиев Бахтиёр Азимович Бухоро вилояти Жондор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи бўлган бўлса, подполковник Наджимитдинов Бахтиёр Раҳимович Фарғона вилояти Марғилон шахри ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган. 

Майор Аҳмедов Элёр Баҳодирович Жиззах вилояти Пахтакор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, майор Собиров Заҳириддин Садриддинович Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг