Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учтепада қаровсиз қолдирилган «Нексия-3» машинасини олиб қочишди

Учтепада қаровсиз қолдирилган «Нексия-3» машинасини олиб қочишди

2018 йил 20 январдан 21 январь кунига ўтар кечаси 1995 йилда туғилган Абдужалилов Дониёр Лутфулла ўғли, Учтепа тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида фуқаро Хакимова Фарзона Хусановнага (исм-фамилияси ўзгартирилган) тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автомашинаси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайтида хабар берилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Д.Л.Абдужалилов Чилонзор тумани ҳудудида ушланиб, ундан Ф.Х.Хакимовага тегишли бўлган автомашина расмийлаштириб олинган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Тошкент шаҳар ИИББ юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишини сўрайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг