Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Университет биносидаги ёриқлар юқори хавф даражасига эга эмас деб топилди

Университет биносидаги ёриқлар юқори хавф даражасига эга эмас деб топилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети биносида ёриқлар юзага келгани видеоси тарқалганди.

Ҳолат Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилинди:

  • ушбу ёриқлар университетнинг эски мавжуд биноси ҳамда ўтиш йўлаги оралиғида ҳосил бўлган. Икки бино ўртасидаги махсус чок (температурний шов), йиллар давомида ташқи омиллар таъсирида шу ҳолатга келган;
  • эски мавжуд бино 1978 йилда лойиҳалаштирилган ва шу кунга қадар унда реконструкция ишлари амалга оширилмаган. Алоҳида таъкидлаш ўринлики, ёриқлар билан боғлиқ ҳолатнинг 2019 йил Инвестиция дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилган университетнинг янги биноларга умуман алоқаси йўқ;
  • бу бино ғишт деворидаги ёриқлар эмас. Шунингдек, ўрганиш ишлари давомида бинонинг пойдевори ҳам кўздан кечирилди. Визуал текширув натижасига кўра пойдеворда чўкиш аломатлари мавжуд эмас.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг