Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда фуқарони алдаган қурилиш ташкилоти тўланган пулни қайтаришни истамади

Урганчда фуқарони алдаган қурилиш ташкилоти тўланган пулни қайтаришни истамади

Фото: «Спутник»

Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Хожаева яхши ниятлар билан Урганч тумани ҳудудида янги қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг бирига харидор бўлди.

У шу мақсадда «SUEJ» МЧЖ қурилиш ташкилоти билан шартнома имзолаб, ташкилотга бошланғич бадал сифатида 34 миллион сўм ўтказиб берган. Аммо орадан бироз вақт ўтгач, қурилиш аввал айтилган жойда эмас, балки бутунлай бошқа жойда қурилаётгани, боз устига қурилиш ишлари жуда суст кетаётгани маълум бўлди.

Бундан норози бўлган Ф.Хожиева ўзи тўлаган пулларни қайтариб беришини талаб қилади. Аммо на пул қайтарилади ва на қурилиш ишлари жадаллашади. Шундан сўнг у Урганч шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилади.

Ўрганишлар ҳамда олиб борилган амалий саъй-ҳаракатлардан сўнг фуқаронинг пули қайтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг