Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда уй-жойлар бўйича комиссия аъзолари пора билан қўлга тушди

Урганчда уй-жойлар бўйича комиссия аъзолари пора билан қўлга тушди

Фото: Uz24.uz

Урганч шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссия таркибидаги бир гуруҳ шахслар 2018 йил 10 апрель куни уй-жойга муҳтож бўлиб, мурожаат қилган фуқаро Х.Отажоновдан ажратилган бир хонали квартирани уч хоналисига алмаштириш масаласида ёрдам беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 3 миллион сўм пулни қонунга хилоф равишда олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, бир гуруҳ шахсларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг