Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урганчлик фуқарога асоссиз 4 млн. сўм қарздорлик ёзилди

Урганчлик фуқарога асоссиз 4 млн. сўм қарздорлик ёзилди

Фото: «Спутник»

Хоразм вилояти Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро С.З. мурожаат қилди.

Мурожаатда кўрсатилишича, ТМСҚФБ Урганч туман бўлими ичимлик сувидан истеъмолчига асоссиз 4 000 000 сўм қарз ҳисоблаган.

Туман жамияти ушбу мурожаат юзасидан истеъмолчи манфаатини кўзлаб нореал қарздорликни олиб ташлаш бўйича Урганч туман маъмурий судига даъво аризаси киритди. Маъмурий суднинг қарорига асосан истеъмолчига юклатилган қарздорлик олиб ташланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг