Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Урганчлик фуқарога ичимлик сувидан 2,6 миллион сўм нореал қарздорлик юклатилди

Урганчлик фуқарога ичимлик сувидан 2,6 миллион сўм нореал қарздорлик юклатилди

Фото: «Xabar.uz»

Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги Қоровул қишлоғида яшовчи фуқаро Умирбек Шарипов мурожаат қилди.

Фуқаронинг мурожаатини жамият раиси Ш.Абидов ўргангач, Туямўйин минтақалараро сув қувирларидан фойдаланиш бошқармасининг Урганч туман бўлими фуқаронинг хонадонига 6,6 миллион сўм нореал қарздорлик юклаганини аниқлади.

Шундан сўнг Урганч туман маъмурий судига асоссиз юклатилган қарздорликни олиб ташлаш юзасидан даъво аризаси киритилиб, асоссиз юклатилган 2.6 миллион сўм бекор қилинди. Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг