Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни белгиланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни белгиланди

Фото: «Gazeta.uz»

Хабар берганимиздек, бугун 29 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун маъқулланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди.

Айни пайтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида қонунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланиши қонунда ўз ифодасини топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг