Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan airways» 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

«Uzbekistan airways» 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

Фото: «Uzbekistan Airways»

Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида 2021 йил 20 – 22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун маҳаллий йўналишлардаги қатновларга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар белгиланди. Бу ҳақда компания томонидан хабар берилди.

Қайд этилишича, ушбу акция доирасида қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:

  • индивидуал йўловчилар учун – 30%,
  • сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идоралар тизими махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари учун – 40%,
  • оила учун (2 ва ундан ортиқ киши, яъни эр ва хотин уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бор бўлган ота ёки 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган она) учун – 50%,
  • пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун – 50%,
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун – 50%,
  • Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50%.

Маҳаллий йўналишларда амалга оширилаётган қатновлар:

  • Урганч - Фарғона
  • Фарғона - Урганч
  • Тошкент - Нукус
  • Нукус - Тошкент
  • Тошкент - Урганч
  • Урганч - Тошкент
  • Тошкент - Термиз
  • Термиз - Тошкент
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг