Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узоқ умр кўриш: Испания Японияни ортда қолдиради

Узоқ умр кўриш: Испания Японияни ортда қолдиради

Фото: «Kurier»

2040 йилга бориб энг узоқ умр кўрувчи аҳолига эга Испания Япониянинг ўрнини эгаллаши мумкин, дея хабар бермоқда Австриянинг «Kurier» нашри. «The Lancet» илмий журнали ёзишича, ушбу Пиреней яримороли мамлакатида ўртача умр кўриш даврийлиги 85,8 йилга етади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, энг узоқ умр кўрувчи одамлар яшовчи мамлакатлар етакчи ўнлигига 2040 йилда, шунингдек, Сингапур, Швейцария, Португалия, Италия, Исроил, Франция, Люксембург ва Австралия кириши кутилмоқда.

2016 йилги рейтингга солиштирганда, АҚШ 43-ўриндан 64-ўринга (79,8 ёш) тушади, Хитой эса аксинча, 68-ўриндан 39 ўринга (81,9 ёш) кўтарилади.

Рейтингнинг охирида МАР, Лесото, Сомали, Зимбабве каби Африка мамлакатлари жой олди, уларда ўртача умр кўриш 65 ёшдан паст.

Тадқиқот давомида олимлар 190 мамлакатдаги ўлимга олиб келувчи 250 сабабни ўрганишди.

Юқори қон босими, семириш, қондаги қанд миқдори юқорилиги, тамаки ва алкоголь бевақт ўлимга олиб келувчи энг жиддий омиллар сифатида қайд этилди.

Дунёнинг ёш харитаси (2040 йил учун)

Фото: «Twitter»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг