Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вафотидан 4 йил кейин ота-она бўлишди, бироқ...

Вафотидан 4 йил кейин ота-она бўлишди, бироқ...

Фото: «Euronews.com»

Хитойда Тиан-тиан исмли чақалоқ биологик ота-онаси вафот этганидан 4 йил кейин туғилди. Лаослик бир аёл сунъий уруғлантириш натижасида болани дунёга келтирган. Бу ҳақда «BBC» хабар бермоқда.

Чақалоқнинг асл ота-онасининг қариндошлари лаослик аёлни судга берган. Хитойда бу каби ҳолат аввал умуман кузатилмаган. Шу боис судга даъво аризаси билан чиққан оила анча тер тўкишига тўғри келади.

Бобо ва буви эса чақалоққа эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш ниятида ДНК тести ўтказиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. ДНК тести чақалоқ бобо ва бувининг зурриёди эканини исботлаган.

Эслатиб ўтамиз, хитойлик оила 2013 йили йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган эди. Аввалроқ сунъий уруғлантириш орқали фарзанд кўриш мақсадида эр-хотин ўз уруғларини музлатиб қўйган эди. Ушбу уруғлар «Нанжин» шифохонасида –196 даражада музлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг