Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вакцинани кўр-кўрона қўллаш эмас, унинг нима мақсадда ишлатилаётганини билиш керак!»

«Вакцинани кўр-кўрона қўллаш эмас, унинг нима мақсадда ишлатилаётганини билиш керак!»

Фото:«UNICEF»

Бугун, 2 май куни «Пойтахт» бизнес марказида «UNICEF» томонидан «Эмлаш бўйича аксилташвиқотга қарши курашишда ОАВнинг роли» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур тадбирда биринчи бўлиб Испаниянинг Сантьяго университети доценти, врач Федерико Мартинон-Торрес «Эмлаш бўйича аксилташвиқотга қарши курашишда ОАВнинг роли» мавзусида нутқ сўзлади. Испаниялик мутахассис эмлаш орқали кўплаб касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини, аммо кейинги вақтларда мазкур ишга қарши тарғибот ва у билан боғлиқ тушунмовчиликлар кўпайиб бораётгани хусусида гапирди.

Фото:«UNICEF»

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, иммунизация туфайли ҳар йили дунё бўйича икки миллиондан уч миллионгача кишининг ҳаётини асраб қолинади. Аммо эмлаш билан боғлиқ бир-икки тушунмовчилик туфайли одамларда ишончсизлик пайдо бўлмоқда. Интернет тармоғида вакциналарга ишончсизлик уйғотадиган маълумотлар жуда кўп, — дея маълумот берди Мартинон-Торрес.

— Мен ўз фарзандларини эмлаш учун олиб келган ота-оналар шифокорларнинг кўрсатмаларига кўр-кўрона амал қилиб эмас, балки буни нима учун қилаётганларини тўлиқ тушунган ҳолда ҳаракат қилишлари тарафдориман. Улар бундан нимани кутишлари кераклигини ва вакциналар болаларга қандай фойда келтиришини билишлари керак. Бу, шунингдек, ота-оналарга вакциналардан қўрқмасликка ёрдам беради, — дейди «UNICEF»нинг иммунизация масалалари бўйича маслаҳатчиси Наргиза Фузайлова. — Ўтган йили «UNICEF» иммунизация тўғрисида ота-оналарнинг қанчалик билимга эгалигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди. Ўзбекистондаги ота-оналарнинг 50 фоиздан ортиғи эмлаш нималигини билиши жуда қувонарли бўлди. Улар вакцина ишлатиладиган касалликлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмаслиги мумкин, аммо мамлакатимизда иммунизация амалиёти борлигини ва уларнинг фарзандлари эмланишлари лозимлигини билишади. Энг муҳими, улар фарзандларини эмлатишни истайдилар.

Мазкур анжуман доирасида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг