Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Вақф» фонди орқали 145 нафар талабанинг тўлов-шартнома пуллари тўланди

«Вақф» фонди орқали 145 нафар талабанинг тўлов-шартнома пуллари тўланди

Фото:«Gazeta.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор — келажакка эътибор» номли олий таълим муассасалари талабаларининг тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича хайрия акциясининг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. 

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар қатнашди.

Республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба ёшларнинг моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, 145 нафар талабага 1 миллиард 244 миллион сўм миқдорида тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилган маълум қилинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг