Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир аёлларни табриклади

Вазир аёлларни табриклади

Фото: «Mitc.uz»

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда соҳа раҳбари Шуҳрат Содиқов вазирликда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни гўзаллик ва нафосат байрам билан табриклади.

Таъкидланганидек, аёл оила ва жамиятнинг ҳақиқий таянчи. Оилада меҳрибон она, вафоли ёр бўлиш билан бирга, хизмат фаолиятида ҳам улкан марраларга эришаётган, жонкуяр, фидойи касбдош, ватанимиз равнақи йўлида бор куч ва ғайратини сафарбар эта олган, ўз билим ва тажрибаси билан ёш авлодга ўрнак бўлаётган самимий, жонкуяр устоз ҳамдир.

«Йилдан-йиилга хотин-қизларимизнинг жамият ва мамлакатимиз ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари ортиб бормоқда. Жумладан, АКТ соҳасида бугунги кунда 27 мингдан ортиқ мутахассис меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 9 433 нафарини аёллар ташкил этиши, 363 нафар аёл раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётганини юртимизда ҳотин-қизларнинг ҳар соҳада ўзларини кўрсатишлари учун етарли шароит яратилганидан далолатдир», дейилади АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг