Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Суратда ўнгда

Фото: «Озодагон»

Кеча, 15 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу йиғилишда Орипов Қаҳрамон Турсунович Тошкент шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Қ.Орипов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Қ.Орипов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини 1995 йилда тамомлаган.

У 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг