Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси котибиятида тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамаси котибиятида тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг бир қатор раҳбар кадрлари лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хусусан, Фурқат Жалолович Рахимов мазкур котибият мудири сифатида иш бошлайдиган бўлди. Шавкат Раджабалиевич Набиев ҳамда Жасурбек Шавкатович Авезовлар эса ушбу котибият мудири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Лутфиддин Насруллаевич Ходжаев юқорида номи келтирилган котибиятнинг Халқаро ҳамкорлик масалалари шўбасига мудирлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг