Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ўқитувчи устидан пул сочган талабалар видеосига изоҳ берди

Вазирлик ўқитувчи устидан пул сочган талабалар видеосига изоҳ берди

Фото: «Nuz.uz»

Интернетда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг бирида талабаларнинг ўқитувчини масхара қилгани акс этган видео тарқалди.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда кўринадики, талабалар ўқитувчининг устидан доллар сочиб, рақсга тушишни таклиф этади. Орқа планда мусиқа эшитилиб турибди, талабаларнинг бири бу воқеаларни видеога олган.

«Nuz.uz» сайти ушбу масала юзасидан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот хизмати ушбу видео тахминан ўн йиллик тарихга эга эганини айтган.

«Ҳа, «олтин ёшларимиз» иқтисодиёт университети ўқитувчисини мазах қилишга уриниб кўрган эдилар. Бироқ бу тахминан ўн йиллар олдин рўй берган. Ўшанда бу воқеа иштирокчиларининг барчаси қилмишига яраша жазо олган эди», — деди вазирлик матбуот котиби Марат Зокиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг