Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Видео. Туризм кредитини олиш тартиби қандай?

Видео. Туризм кредитини олиш тартиби қандай?

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда мижозлар ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, «Ўзсаноатқурилишбанк» туризм хизматлари учун Туризм кредити беришни йўлга қўйди!

Туризм кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • паспорт нусхаси;
  • охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома;
  • туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга маҳаллий туроператор тақдим этган шартнома;
  • кафил ҳужжатлари (паспорт нусхаси ва охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома). 

Туризм кредити бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатга, энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача (17 224 000 сўмгача) берилади. Кредит суммаси туроператор ҳисоб рақамига ўтказилади.

Туроператор томонидан тақдим этилган шартномада барча туристик хизматлар учун харажатлар (транспорт, меҳмонхона, дам олиш масканлари, гид, овқатланиш, тарихий обидалар, музей, театр, кўнгилочар ҳамда спорт масканларига ташриф ва бошқалар), шу жумладан, оила аъзолари харажатлари ҳам киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари туристик йўлланмаларни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади. Бунда туристик йўлланма, авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт чипталари ва чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни (0371) 200-43-43, 233-63-78 телефон рақамларидан ёки қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг