Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган вилояти ҳокими «Xabar.uz»да ёритилган муаммони ижобий томонга ҳал қилишга ваъда берди

Наманган вилояти ҳокими «Xabar.uz»да ёритилган муаммони ижобий томонга ҳал қилишга ваъда берди

Фото: «Namnews»

Наманган шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки тарафи бузилиб, кўп қаватли турар-жой бунёд этилгани ва улар битмасидан сотиб олиниб, кўплаб савдо маиший хизмат шохобчаларининг даромад манбаига айлантирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу жойларда туғилган туб аҳоли эса шаҳарнинг бир чеккасига кўчирилиб, жуда қийин шароитда яшаб келаётганини, ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли ўтган давр мобайнида мавжуд муаммолар юзасидан жуда кўплаб мутасаддиларга ва турли ташкилот, идораларга мурожаат қилишгани, лекин айни пайтгача раҳбарлар бу масалаларга панжа ортида қараб келишаётганига жамоатчилик эътиборини қаратган эдик.

Таҳририятимизга хабар беришларича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур муаммо бўйича тегишли чоралар кўришга ва уни ижобий томонга ҳал этишга ваъда берган.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг