Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вояга етмаганларни тергов қилиш учун махсус хоналар ташкил этилди

Вояга етмаганларни тергов қилиш учун махсус хоналар ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида вояга етмаганларни аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган комплекс намунавий махсус хоналар ташкил этилди ва тўлиқ замонавий моддий-техник баъзалар билан жиҳозланди. 

Бу ўз навбатида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида қонунчиликни ҳамда вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш услубиятини янада такомиллаштириш, тергов фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришдан иборат. 

Вояга етмаганларни тергов қилиш хонасининг Тергов бошқармасида ташкил этилиши асосий процессуал ҳаракатларни видео қайд этиш далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга қаратилган муҳим янгиликлардан ҳисобланади. 

Энг муҳими, вояга етмаганларни сўроқ қилиш, улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларни ўтказиш жараёнида бу махсус хонада вояга етмаган шахс ўзини эркин ҳис тутиши, унинг руҳиятига таъсир кўрсатадиган омилларнинг мавжуд эмаслиги, ишга алоқадор ҳолатлар бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни эркин сўзлаб бериш учун барча имконият ва шароитлар яратилиб, фойдаланишга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг