Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Washington Post» АҚШ сайловига «Россия аралашуви»ни ёритгани учун Пулитцер мукофотини олди

«Washington Post» АҚШ сайловига «Россия аралашуви»ни ёритгани учун Пулитцер мукофотини олди

Фото:«Csmonitor.com»

Американинг «Washington Post» газетаси 2016 йилда бўлиб ўтган президент сайловига Россиянинг тахминий аралашувини ёритгани учун Пулитцер мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда нашр сайтига таяниб, «Газета.ru» хабар қилмоқда.

Шунингдек, мукофотга «New York Times» журналистлари ҳам сазовор бўлган. Таъкидланишича, 2016 йилда президентликка номзод бўлган Доналд Трампнинг россияликлар билан алоқаси «Россия иши» бўйича давлат тергови очилишига туртки бўлган.

Маълумот учун, Пулитцер мукофоти АҚШнинг адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг