Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқдан уялмайдиган раҳбарлар бор экан, душманнинг кераги йўқ

Халқдан уялмайдиган раҳбарлар бор экан, душманнинг кераги йўқ

Фото: «Google.com»

...Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи қаватга қадар зинадан чиқишга мажбур. Агар ҳушидан кетиб қолиш хавфи бўлса, лифтдан фойдаланиши мумкин, йўқса...

Шу вилоятнинг молия бошқармасига боринг: бинонинг ҳашаматига оғзингиз очилади. Молия ходимлари бўлмиш ёш-ёш йигитчалар учинчи қаватга ҳам Германиядан келтирилган антиқа лифтда кўтарилишади (бу лифтдан фойдаланиш учун оғир аҳволда бўлиш ёки ҳушдан кетиш шарт эмас).

Савол туғилади: шу ҳашаматлар учун ана ўша — лифт етишмагани учун бешинчи қаватга қадар қўлтиқтаёқда чиқишга мажбур бўлаётган халқ вакиллари тўлаган солиқлардан фойдаланилганми? Табиийки, фойдаланилган. Бу – адолатсизликнинг энг хунук кўриниши эмасми?

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас. Битта кўзини ёғ босган, халқдан узоқ амалдор юртга зарар келтириш бўйича четдан келадиган мингта ёвнинг ўрнини боса олади.

Эслатма: Мабодо ўша вилоят қайси эканини била олмаётган бўлсангиз, ўз ҳудудингиз касалхонасига боринг. Лифт йўқми, демак, бу гап ўша вилоятга тегишли.

Дилфуза Комил

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг