Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки лотереялари юртдошларимизга ҳам имконият, ҳам саховат улашмоқда

Халқ банки лотереялари юртдошларимизга ҳам имконият, ҳам саховат улашмоқда

Фото: Банк ахборот хизмати

Мамлакатимизнинг энг йирик ва универсал банкларидан бири бўлган акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан банк тизими учун ноанъанавий фаолият тури – ютуқли лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу юртдошларимизнинг қувончига қувонч улашиш билан бирга, оилаларнинг фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу сабабдан ҳам Халқ банки лотерея иштирокчиларини манфаатдорлигини кўзлаган ҳолда йилдан-йилга жозибадор лотереяларни ташкил этиб келмоқда.

Бунинг исботи сифатида бугунги кунда банк бир неча турдаги пул ва пул-буюм ютуқли, лаҳзали, тиражли ва сонли-телевизион лотереялар ўтказилиши натижасида кўплаб юртдошларимиз турли пул ва буюм кўринишидаги ютуқлар соҳибига айланмоқда. Шу билан бирга, лотереялар билан ишлаш жараёнида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ютуқ соҳибига айланган ўйин иштирокчиларига ютуқларининг ўз вақтида тўланишига катта эътибор қаратилмоқда.

Биргина ўтган 2018 йилда 11 турдаги лотерея бўйича жами 57 миллиард сўмдан ортиқ 9 миллион дона пул ва буюм ютуқлари ўз эгаларига топширилди. Жорий йилнинг ўтган беш ойида эса 8 та лотерея бўйича 25 миллиард сўмлик 3 миллион донадан ортиқ ютуқлар ўз эгаларига топширилди.

— Кўп йиллардан буён Халқ банки лотереяларини ўйнаб келаман, бир неча бор турли миқдордаги пул ютуқларини ҳам ютганман, лекин бугунгиси уларнинг орасида энг каттаси бўлди, — дейди Жиззах вилояти Дўстлик туманида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Ялгашев Бахром. — Яхши ният билан ҳаракат қилиш керак экан. Мана, яқинда «Шарқона лотто» лотереясидан бир нечта олган эдим, шулардан бирида 830 миллион сўмдан ортиқ пул мукофоти чиқди.

Фото: Банк ахборот хизмати

Бундай ютуқ соҳиб ва соҳибаларини кўплаб келтиришимиз мумкин. Масалан, «Омад лотто» лотереяси «36 дан 5» ва «Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйинларидан Самарқанднинг Пастдарғом туманидан Йўлдошев Акрам 426-ютуқлар тиражида 741,5 млн. сўм, фарғоналик омадли ҳамюртимиз Ботирова Садоқатхон 750 миллиондан сўмдан ортиқ «Жекпот»ларни ютиб олишган.

«Шарқона лотто» 105-тиражида кичик Жекпот соҳиби, яъни «Спарк» автомобили Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Жуманиязов Полвонга насиб қилган. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўзида 10 та автомобиль ютуқ соҳибларига тақдим этилди.

Фото: Банк ахборот хизмати

Лотереяларда ўйналган турли миқдордаги пул ва автомобиль ютуқлари мамлакатимиз аҳолисининг оила фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган бўлса, лотереяларнинг ўтказилишидан олинган маблағларнинг муайян қисми эса, бир қатор ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Жумладан, ўтган 2018 йил давомида банк томонидан лотерея даромадлари ҳисобидан болалар спортини ривожлантириш, меҳрибонлик уйларига, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаларини рағбатлантириш, шунингдек, уруш қатнашчилари ва ногирон, қария ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ҳамда кам таъминланган оилаларга жами 4,5 млрд. сўмга яқин хайрия маблағлари молиявий ёрдам сифатида ажратилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 0,8 млрд.сўмни ташкил этди.

Халқ банки лотореялари бу билан кифояланмай, аҳолига лотереяларда иштирок этишда танлаш имкониятини тақдим этиш мақсадида яқин кунларда супер лотерея – «Суперлотто» ўйинларини ташкил этмоқчи. «Жекпот» миқдори 1 млрд. сўмни ташкил этган «Суперлотто» лотереяси «6+1» ўйини телевидениеда тўғридан-тўғри эфир орқали ўтказилинади. Бундан ташқари, лотереямиз тарихида биринчи марта ютуққа 100 та автомобиль қўйилган «Омад қуши» лотереяси (2-чиқарилиши) ҳам ташкил этилади.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Халқ банки томонидан сотувга чиқарилаётган лотереялар миллионлаб юртдошларимизга бир олам қувонч олиб келиши билан бирга мамлакатимиздаги кўплаб хайрия тадбирларини амалга оширилишига моддий манбаа бўлиб хизмат қилмоқда.

Зеро, Халқ банки лотереялари юртдошларимизга ҳам имконият, ҳам саховот улашаётир.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг