Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки ва «Золотая Корона»дан совринли акция!

Халқ банки ва «Золотая Корона»дан совринли акция!

Акциядорлик тижорат Халқ банки «Золотая Корона» халқаро пул ўтказмалари тизими билан биргаликда мижозлар учун акция эълон қилади.

Халқ банки филиалларида «Золотая Корона» орқали чет давлатларга 2 ва ундан кўп марта чет давлатларга маблағлар юборинг ва «Омадли ўтказма акцияси иштирокчисига айланинг!

Акция 2019 йилнинг 15 апрелидан 31 июлигача давом этади ва 3 та босқичда ўтказилади:

  • 1-босқич – 2019 йил 15 апрелдан 14 майгача;
  • 2-босқич – 2019 йил 15 майдан 14 июнгача;
  • 3-босқич –2019 йил 15 июндан 31 июлгача.

Ҳар бир босқичда 5 та ғолиб аниқланади.

Акция давомидаги ҳар бир босқичда қуйидаги совринлардан бирини қўлга киритишингиз мумкин:

  • телевизор;
  • ноутбук;
  • смартфон;
  • планшет;
  • чангютгич.

Шунингдек, акция банк операторлари учун ҳам 4 та номинацияда ўтказилади («Максимал ўсиш», «Узоқ мамлакатларга энг кўп ўтказмалар», «Конвертация асосида чет элга ўтказмалар»,  «Ўтказмани бериш»). Ҳар бир номинацияда акция шартлари асосида, максимал суммага эга бўлган 3 та операторлар (номинация ғолиблари) бонус баллари билан тақдирланади. Бунда:

  • 1-ўрин – 10 000 бонус баллни;
  • 2-ўрин – 8 000 бонус баллни;
  • 3-ўрин – 5 000 бонус баллни ташкил этади.

Акция юзасида қўшимча маълумот ва қоидаларни Халқ банк ходимларидан ёки koronapay.com сайтидан олишингиз мумкин.

Акция давомида барчангизга омад тилаймиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг