Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг «Янги йил совғаси» лотереяси ғолиблари эълон қилинди

Халқ банкининг «Янги йил совғаси» лотереяси ғолиблари эълон қилинди

Фото: Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сонли қарорига биноан акциядорлик тижорат Халқ банкига пул-буюм лотереяларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилган. Банк Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияга асосан бир неча турдаги лотерея ўйинларини ўтказиб келмоқда.

2017 йил давомида банк томонидан «Омад лотто» ва «Шарқона лотто» телевизион, сонли лотереялари, «Омад қуши», «Олтин балиқ», «Беш карра беш» каби лаҳзали ва «Омад кулганда» тиражли, пул ва буюм ютуқли лотереялари ташкил этилган бўлиб, биргина 2017 йил давомида лотерея ўйинларида ютуқ соҳибига айланган фуқароларимизга 38,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги пул ва буюм ютуқлари тўлаб берилди.

«Янги йил совғаси» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяси ҳам кўплаб юртдошларимизга бахт ва қувонч улашди, десак тўғри бўлади.

Жорий йилнинг 27 январ куни  Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган ютуқлар тиражида «Spark», «Damas», «Matiz» русумидаги жами 10 та автомобиль ва 2 000 сўмдан 25 млн. сўмгача бўлган 287 190 та пул ютуқлари, жами 287 200 та ютуқлар ўз эгаларини топди.

Банк томонидан муомалага чиқарилган лотерея тушумлари ҳисобидан биргина 2017 йилнинг ўзида 3,1 миллиард сўмлик хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Жумладан, «Янги йил совғаси» лотереяси ютуқлар тиражи давомида Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйига молиявий ёрдам сифатида бир дона «Damas» автомашинаси ҳамда болаларнинг дунёқарашларини кенгайтириш, замонавий технологиялардан унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида 6 дона компьютер жамланмалари хайрия сифатида тақдим этилди.

Ўйин иштирокчиларига яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Ютуқли лотереялар иккита разряддаги бир хил серия ва билет рақамлари бўйича ютуқли ҳисобланиб, Сиз ўйин натижаларини «Халқ сўзи» газетаси, www.lottery.uz ва қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Халқ банки жамоаси ғолиб бўлган барча юртдошларимизни чин кўнгилдан муборакбод этади.

 

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг