Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 33-сессиясида вилоят Кенгаши раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари лавозимини жорий этиш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали хабар берди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров мазкур янги лавозимга “53-Чортоқ” сайлов округидан депутат Маҳмуджон Парпиевнинг номзодини илгари сурди.

Депутатлар кўрсатилган номзодни бир овоздан маъқуллаб, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари этиб тасдиқладилар.

Маълумот ўрнида, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуджон Маматович Парпиев 1958 йилнинг 6 февралида Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. У меҳнат фаолияти давомида туман, вилоят ва республика матбуот нашрларида, сиёсий партия тизимида масъул вазифаларда самарали иш олиб борган.

Вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” газетасига 2003 йилдан буён бош муҳаррирлик қилиб келаётган Маҳмуджон Парпиев айни пайтда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг