Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ сўрови. Шайхонтоҳурда ички йўллар қачон обод бўлади?

Халқ сўрови. Шайхонтоҳурда ички йўллар қачон обод бўлади?

Фото: Адолат СДП

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига асосан, ҳудудларда депутатлар аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувлар давомида шаҳар ва тумандаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳамда маҳаллаларда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор долзарб муаммолар билдирилди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматовнинг Шайхонтоҳур туман аҳолиси билан учрашувда ички йўлларнинг ҳолати юзасидан кўплаб эътирозлар келиб тушди.

Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган Шайхонтоҳур туманидаги «Каттабоғ», «Янгиобод», «Зангиота», «Шофайзи», «Маннон Уйғур», «Кўкча кўча», «Каттаҳовуз», «Катта оқтепа» маҳаллаларининг 30 га яқин ички йўллар абгор ҳолатда эканлиги маълум қилинди.

Бундан ташқари тумандаги 193-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 71, 111-мактабгача таълим муассасалари тротуарлари носозлиги таъкидланди.

Мазкур муаммолар юзасидан маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари томонидан маҳаллий ҳокимият вакиллирига ҳар йили бир нечта таклифлар берилганига қарамай бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган муаммолар ўз ечимини топмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туман ҳокими в.в.б Рустам Мавлоновга туманда яшовчи фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан жорий йилда маҳаллалар кесимида юқорида келтирилган йўлларини таъмирланиши ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот бериш юзасидан 24 апрель куни депутатлик сўрови юборди.

Ушбу сўровга атрофлича ва ўз вақтида бериладиган жавобни кутиб қоламиз ва уни ҳам партия расмий сайтида эълон қилинишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан, мазкур сўровга 10 кунлик муддат ичида жавоб берилиши лозим.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг