Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги Блогерлар чемпионати учун яна бир номинация жорий қилди

Халқ таълими вазирлиги Блогерлар чемпионати учун яна бир номинация жорий қилди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йилнинг 12 апрель куни старт олган Блогерлар чемпионати ҳомийлари сони яна биттага кўпайди. Халқ таълими вазирлиги чемпионат доирасида «Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинган энг яхши блогпост» номинациясини жорий қилди. 

Мазкур номинация ғолиби вазирликнинг эсдалик совғаси билан тақдирланади. Ғолиблар Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати томонидан аниқланади.


Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?


Блогерлар чемпионати доирасида эълон қилинган номинациялар ғолибларини саралашда ҳам иштирокчиларнинг мустақил фикрига, таълим соҳасидаги муаммоларни аниқ мисоллар билан очиб бериш ва уларнинг ечимларини таклиф этишига, умумтаълим мактаблари фаолиятига инновацион янгиликларни, ривожланган давлатларнинг синовдан ўтган тажрибаларини жорий қилиш, бир сўз билан айтганда, таълим сифатинини оширириш бўйича илгари сурилган таклифларга алоҳида аҳамият берилади.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг