Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги қачон асосий вазирликка айланади? (видео)

Халқ таълими вазирлиги қачон асосий вазирликка айланади? (видео)

Хабар берганимиздек, «Муносабат» ток-шоусининг навбатдаги сони Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муаммоларга бағишланди.

Кўрсатув бошловчисининг Халқ таълими вазирлигининг нуфузини ошириш стратегияси ҳақидаги саволига вазир ўринбосари Алишер Умаров қуйидагича жавоб қайтарди:

«Бу ерда икки масала бор. Масалан, сизнинг оилангизда учта фарзандингизнинг иккитаси иқтидорли бўлса, биттасига «сен бугун овқат емай тургин, аввал бу икковини боқиб, ўқишга киргизай», дея олмайсиз-ку? Шунинг учун халқ таълими вазирлиги бир кунда ўзгариб кетолмайди. Аммо бизнинг мақсадимиз келажакда энг асосий вазирликка айлантириш.

Иккинчи масала. Бугунги кунда бизда 11 мингдан ортиқ ўқитувчига иш ўрни бор. Бутун дунёда бундай катта меҳнат бозорига эга сектор йўқ. Ҳар йили тахминан 20 минг педагог кадр битказади. Шунинг фақат ярми мактабга келади. Қолгани қаерга кетяпти? Уларнинг ўрнига шу соҳага қизиқадиган кадрларни топсак бўлмайдими? Биз ана шу саволларга жавоб топмоқчимиз», — деди вазир ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг