Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хайрли ишдан ғайирли мақсад кўзлаганлар. Таъзия марафони ўтказилмайди

Хайрли ишдан ғайирли мақсад кўзлаганлар. Таъзия марафони ўтказилмайди

Фото: «Gubkin.Uz»

«Орзу ва ҳаёт» халқаро хайрия жамоат фонди раҳбари Илҳомжон Қосимов Оқтўба шаҳрида юз берган фожеа — автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оилаларига моддий ёрдам бериш мақсадида хайрия марафонини ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ Тошкент вақти билан 16:00да старт берилиши режалаштирилган мазкур хайрия марафони бекор қилинди. Бу ҳақда Илҳомжон Қосимов ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум, азизларим. Эълон қилинган таъзия марафони ўтказилиши ҳақидаги хабарни тўхтатилди, деб ҳисоблашингизни сўрайман. Қандайдир кимсалар айнан биз тоза фикр билан бошлаган хайрли ишимиздан ғайирли мақсадда фойдаланиб ўзлари ҳисобрақам очиб, бутун ижтимоий тармоққа менинг номимдан ҳаракатланишни бошлаб юборишибди. Ҳар хил жавобгарликдан ўзимни соқит қилиш мақсадида ўтказиладиган таъзия марафонини ўтказмасликга қарор қилдим», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли фожиа Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилояти Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» йўлида юз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг