Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Суриянинг қайта тикланишига ёрдам беради

Хитой Суриянинг қайта тикланишига ёрдам беради

Фото: ТАСС

Пекин ўз салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда урушдан сўнг Сурияни қайта тиклашда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда сешанба куни Хитой ҳукуматининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Се Сяоянь.

Дипломат таъкидлаганидек, Хитой бир неча марта Сурияга молиявий ва моддий ёрдам кўрсатган. «Менинг билишимча, Хитойнинг баъзи компаниялари аллақачон Суриядаги ҳамкасблар билан алоқа ўрнатган», — дея қўшимча қилди у.

Се Сяоянь айни пайтда Суриянинг тикланишига катта ресурслар талаб қилинишини таъкидлади, бу эса кўпгина мамлакатлар биргаликда ҳаракат қилишини тақозо этади. «Суриянинг тикланишида иштирок этиш сиёсат билан белгиланиши мумкин эмас», — деди у.

Се Сяоянь, шунингдек, Суриядаги вазиятнинг яхшиланиши минтақада тарқалиши мумкин бўлган терроризм хавфининг бутунлай бартараф этилиши учун зарурлигини таъкидлади.

«Суриядаги келишувга музокаралар орқали эришиш мумкин, — деди Се Сяоянь. — Ушбу мақсадга эришиш учун биз мамлакат ҳукумати билан ҳам, мухолифат билан ҳам мулоқотни давом эттирамиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг