Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой энди янада яқин

Хитой энди янада яқин

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм, маданият ва инвестициялар соҳасида алоқаларни ривожлантириш марказини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Марказ Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзаро режаларини амалга оширишга кўмаклашади.

2018 йил 12 апрель куни Адлия вазирлигида ўтказилган учрашувда таъсисчи — Ху Юшенга марказнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва муассасанинг фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Ўз ўрнида Ху Юшен Ўзбекистонда хорижий ҳамкорларга яратилган имкониятлар учун миннатдорчилик изҳор қилиб, келгусида марказ Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожланиш ҳамда Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилинишида кўмаклашишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг