Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Фото: «UzNews»

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг