Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхона очилди

«Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхона очилди

Аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган.

Фото: «Islom.uz»

Пойтахтимизнинг Чорсу даҳасида жойлашган «Хожа Аҳрор валий» жомеъ масжидида аёллар учун намозхоналар очилди. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар бермоқда.

Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган бўлиб, муслималарга намозларни ўз вақтида адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Келгусида шу каби одамлар гавжум бўладиган барча жойларда, шунингдек, барча масжидларда аёллар учун намозхоналар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Аллоҳ таоло масжид раҳбарияти ҳамда бу ишга ҳисса қўшган барча мутасадди биродарларимизни ушбу намозхоналарда ўқилган ҳар бир намоздан, ҳар бир ибодатдан ҳосил бўлган ажру савоблардан баҳраманд қилсин!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг