Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразм вилояти ҳокими 2 та «Laсetti» совға қилди

Хоразм вилояти ҳокими 2 та «Laсetti» совға қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида мазкур кўрик-танловнинг Хоразм вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собиров табрик сўзи билан очиб беришди.

Вилоят ҳокими Илгизар Собиров 15 март — Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан барчани табриклаб, ижтимоий шериклик тамойили асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Хоразм вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда унинг Урганч шаҳар жамиятига «Laсetti» русумли хизмат автомошиналарини топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг