Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда «чироқ ўйнаб қолди». Мутасаддилар нима дейди?

Хоразмда «чироқ ўйнаб қолди». Мутасаддилар нима дейди?

Хоразм вилоятининг Шовот, Урганч ва Хонқа туманларида электр узатиш тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.

Айниқса, Урганч туманининг «Бахшилар», «Орзу», «Ҳидоят», «Гулобод», «Қумравот», «Юқори жирмиз», «Қорамон», «Беруний», «Каттабоғ» маҳаллалари, Хонқа туманининг «Зинахос» , «Илғор» маҳаллалари ва  Шовот туманининг «Оқкўл», «Остона», «Қумёп», «Бўйрачи» маҳалларида «чироқ ўйнашидан» аҳоли безиллаб қолди.

«Xabar.uz»нинг Хоразмдаги вакили мавжуд аҳвол юзасидан «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» ҳиссадорлик жамияти мутасаддиларига мурожаат қилди.

— Куз-қиш даврида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича вилоятимизнинг туман ва шаҳарлар негизида режа жадваллари ишлаб чиқилган. Бундай таъмирлаш жараёнларида ҳудудларда электр энергиясида узилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Урганч, Хонқа ва Шовот  туманларида бугунги электр таъминоти узилишлари ҳақида аҳолини огоҳлантирганмиз ва бу ҳолат соат 18.00гача бартараф қилинади, — деди ҳиссадорлик жамияти мутасаддиларидан бири.

Қиш ғамига бўлсаку майли, сурункали кўриниш олмаса бўлгани бу узилишлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг