Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда фуқарога ёзилган қарийб 20 миллион сўм қарздорлик бекор қилинди

Хоразмда фуқарога ёзилган қарийб 20 миллион сўм қарздорлик бекор қилинди

Фото: «Podrobnosti»

2016 йилнинг 24 майда «Шимолгазтаъминот» унитар корхонасининг «Урганчтумангаз» филиали томонидан фуқаро А.Байжановнинг ҳисобига қарийб 20 миллион сўм қарздорлик ёзади. Яъни, фуқаронинг уйи яқинидан битта жўмрак борлиги аниқлангани айтилиб, далолатнома расмийлаштирилади ҳамда хонадонга 12.6 миллион сўм жарима ҳамда 6,3 миллион пеня ҳисобланади.

Фуқаро адолат истаб, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилади. Ушбу воқеани ўрганган Урганч туман ИҲҲҚЖ ижро этувчи аппарати раиси Ш.Абидов фуқаро Ш. Байжанов манфаатида даъво ариза билан Хонқа туман маъмурий судига мурожаат қилиб, далолатномани ҳақиқий эмас деб топишни сўради.

Суд ҳужжатларни синчиклаб ўргангач, «Урганчтумангаз» филиали далолатномасини ҳақиқий эмас деб топди ва истеъмолчига ёзилган катта миқдордаги қарздорлик бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг