Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғаси топширилди

Хоразмда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғаси топширилди

Хоразм вилояти Янгибозор туманида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғаси — тилла соат ҳамда 5 миллион сўм пул мукофотини топширилди. Бу ҳақда «Янгибозор кўзгуси» газетаси мухбири Умида Нурметова «Хаbar.uz»га хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Атахонов, туман хокими О.Мадрахимов, туман мудофаа бўлими, ИИБ бошлиғи, туман прокурори ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида уруш қатнашчиларига Президент совғаси топширилиб, Президент табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек туман ҳокимлиги томонидан ҳар бирига бир бош қўчқор, бир қоп (50кг) ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг